date

Уэсли Фофана ёзда «Челси»ни тарк этишга қарор қилди

Уэсли Фофана ёзда «Челси»ни тарк этишга қарор қилди

«Челси» ҳимоячиси Уэсли Фофана жорий ёзги трансфер ойнасида Лондон клубини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

TopSkills Sports UK хабарига кўра, франсуз футболчи «Бёрнли»га қарши учрашувдаги дурангдан сўнг кетиш қарорига келган. Ўша баҳсда Фофана майдондан четлатилган, шунингдек, мухлислар томонидан ирқчилик мазмунидаги ҳақоратларга ҳам дуч келгани айтилади. «Челси» эса футболчи бўйича келадиган трансфер таклифларини кўриб чиқишга тайёр.

Фофана 2022 йилда «Лестер»дан «Челси»га 80 миллион евро эвазига ўтган. Унинг амалдаги шартномаси 2029 йил 30 июнгача мўлжалланган. Бу мавсумда ҳимоячи барча мусобақаларда 26 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та голли узатма берди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Уэсли Фофана ёзда «Челси»ни тарк этишга қарор қилди