date

Мали Россияга қарши ўйин бўйича баёнот берди

Мали Россияга қарши ўйин бўйича баёнот берди

Мали футбол федерацияси бош котиби Сиди Бекайе Магаcса Россия миллий жамоасига қарши эҳтимолий ўртоқлик учрашуви юзасидан фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Унинг айтишича, томонлар мазкур баҳсни ФИФА билан келишиб олган ва ҳеч қандай муаммо юзага келмаган. Магаcса Sport24 журналистларига берган изоҳида, ўйин натижаси ФИФА рейтингида инобатга олиниши ҳамда учрашув учун рейтинг очколари ҳисобланишини таъкидлади.

Россия ва Мали терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 27 март куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил февралидан бери Россия терма жамоалари ва клублари халқаро мусобақалардан четлатилган. Шу сабаб миллий жамоа ҳозирча фақат ўртоқлик ўйинларида майдонга тушмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Мали Россияга қарши ўйин бўйича баёнот берди