«Фулҳем» сафaрда «Сандерленд» дарвозасига уч гол урди

Шанба куни Премьер-лига ўртамийона жамоалари — «Сандерленд» ва «Фулҳем» — «Stadium of Light» аренасида ўзаро баҳс олиб борди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Биринчи бўлим эҳтиёткор руҳда ўтди, аммо танаффусдан кейин ўйин жонланди. 54-дақиқада бурчак зарбасидан кейин Раул Хименес бош билан аниқ зарба йўллаб, ҳисобни очди — 0:1.
Орадан кўп ўтмай, «Фулҳем» пеналти ишлади ва Хименес 11 метрлик зарбани ишончли ижро этиб, фарқни иккитага оширди — 0:2. «Сандерленд» ҳам жавобсиз қолмади: 76-дақиқада Энцо ле Фе пеналтӣдан гол урди, дарвозабон тўпни қайтаришга яқин келган бўлса-да, ҳисоб 1:2 кўринишини олди.
Учрашув тақдири 85-дақиқада ҳал бўлди. Қарши ҳужумда Гарри Уилсон ҳужумни ўткирлаштирди, Алекс Ивоби эса дарвозабон устидан ошириб, якуний нуқтани қўйди — 1:3.
Бу ғалабадан сўнг «Фулҳем» турнир жадвалида 10-ўринга кўтарилди ва «Сандерленд»ни бир очко ортда қолдирди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!