date

«Ювентус» ҳужумчиси Йилдиз «Галатасарай»га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин

«Ювентус» ҳужумчиси Йилдиз «Галатасарай»га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин

«Ювентус» ҳужумчиси Кенан Йилдиз А Сериянинг кечаги «Комо»га қарши учрашувида жароҳат олди. Турин клуби бу баҳсда 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Corriere dello Sport хабарига кўра, туркиялик футболчига чап болдир мушаги жароҳати ташхиси қўйилган. Шу сабабли унинг Чемпионлар лигаси плей-оффининг биринчи босқичи доирасида 25 февраль куни бўладиган «Галатасарай»га қарши жавоб ўйинида майдонга тушиши ҳозирча номаълум.

Кенан Йилдиз 2022 йилда «Бавария»дан эркин агент сифатида «Ювентус» сафига қўшилганди. Унинг туринликлар билан шартномаси 2030 йил 30 июнгача амал қилади. Жорий мавсумда ҳужумчи барча мусобақаларда 35 ўйинда қатнашиб, 9 та гол урди ва 8 та ассист қайд этди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ювентус» ҳужумчиси Йилдиз «Галатасарай»га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин