date

Мексикадаги тартибсизликлар фонида Губерниев киноя қилди

Мексикадаги тартибсизликлар фонида Губерниев киноя қилди

Мексикада юзага келган тартибсизликлар футбол тақвимига ҳам таъсир қила бошлади: мамлакат ичидаги айрим учрашувлар бошқа саналара кўчирилмоқда. Бу ҳолат FIFA учун ҳам хавотирли сигнал, чунки жаҳон чемпионати стартга кўп вақт қолмаган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги мундиалга мезбонликни уч давлат — АҚШ, Канада ва Мексика — биргаликда қилади.

Вазиятга таниқли спорт шарҳловчиси Дмитрий Губерниев ҳам муносабат билдирди. У Telegram каналида истеҳзоли оҳангда пост қолдириб, Мексика ростдан ҳам мундиални қабул қилишга “ишонч билан тайёр” экани ҳақида киноя қилди.

2026 йилги жаҳон чемпионатида илк бор 48 та терма жамоа қатнашади. Россия терма жамоаси эса UEFA ва FIFA санкциялари сабаб саралашга ҳам қўйилмагани учун турнирда иштирок этмайди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Мексикадаги тартибсизликлар фонида Губерниев киноя қилди