Халқаро олимпия қўмитасининг Жанубий Кореянинг Пхенчхан шаҳридаги ижроия қўмитаси 2020 йилги Олимпия ўйинларининг бейсбол ва софтбол бўйича мусобақаларини Япониянинг Фукусима шаҳрида ўтказишга рухсат берди. Бу ер 2011 йилги табиий офат туфайли жиддий зарар кўрганди, деб ёзмоқда Кун нашри.
ХОҚнинг қарорига кўра, мусобақалар “Адзума” бейсбол аренасида бўлиб ўтади. Япония собиқ бош вазири ва 2020 йилги Олимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси раҳбари Ёсиро Морининг таъкидлашича, Токиодаги Ўйинлар, шунингдек Фукусимадаги мусобақалар бутун дунёга мамлакат ва минтақа 2011 йилги табиий офат оқибатларини бартараф этиб бўлганини кўрсатиб беради.
Маълумот учун, "Фукусима-1" АЭСдаги фалокат 2011 йилнинг март ойида рўй берди, ўшанда цунами туфайли станцияда учта энергия таъминоти ва совутиш тизими ишдан чиқди. Натижада учта энергоблокда ёқилғи эриб кетиб, реакторлар ҳимоя корпусига зарар етказди. Шу билан бирга, водород портлаган ҳамда радиоактив моддаларнинг катта миқдори чиқариб ташланган – натижада станцияга яқин ҳудуд жиддий даражада ифлосланди. Айни дамда АЭСда оқибатларни бартараф этиш, жабрланган ҳудудларни радиоактив қолдиқлардан холи қилиш (тозалаш) ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ ХОҚ Токиода 2020 йилда ўтказиладиган Олимпия ўйинлари дастурига каратэ, сёрфинг, бейсбол/софтбол, қояларга чиқиш спорти ва скейтбординг турларини киритганди. Тахминларга кўра, бу спорт турлари Олимпиада медаллар дастурини 18 комплектга кўпайтиради, улар учун 474 спортчи кураш олиб боради. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди