Страсбург ультраси баннерлар можароси сабаб муштлашиб кетди

Страсбург ультраси баннерлар можароси сабаб муштлашиб кетди

«Стад де ла Мено» стадионида «Страсбург»нинг «Лион» устидан 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган Франция чемпионати 23-тур учрашуви пайтида тартибсизликлар юзага келди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

L’Equipe хабарига кўра, можаро ультраўнг шиорлар ёзилган баннерларни мустақил шахслар гуруҳи, жумладан сентябрда француз ҳукумати томонидан тарқатиб юборилган Offenders хулиганлар тўдасининг собиқ аъзолари ҳам иштирок этган ҳолда, трибунага ёйгани ортидан бошланган.

Баннерлар стюардлар томонидан тезда олиб ташланганига қарамай, вазият тинчимади: трибуналарда бундай мазмундаги плакатлар пайдо бўлишига қарши бўлган UB90 вакиллари тартибни бузганлар билан тўқнашиб кетди.

Кузатув камераларидаги ёзувлар аллақачон тегишли идораларга топширилган, ҳозирда ҳолат бўйича текширув олиб борилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар йўқ.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар