«Манчестер Юнайтед» 2026 йилда АПЛда ҳали ютқазмади

АПЛнинг 27-туридаги сўнгги учрашувда «Манчестер Юнайтед» «Эвертон» устидан минимал ҳисобда ғалаба қозонди. Ўйиннинг иккинчи бўлими ўрталарида урилган ягона гол лондонликларга уч очко олиб келди, уни словениялик ҳужумчи Бенжамин Шешко ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ушбу натижадан сўнг «Манчестер Юнайтед» 2026 йил давомида Англия Премьер-лигасида мағлуб бўлмаган ягона клуб бўлиб қолмоқда. Жамоанинг ютқазмасдан давом этаётган серияси 10 та ўйинга етди — бу «қизил иблислар» учун 2021 йилнинг биринчи ярмидан бери энг яхши кўрсаткич: ўшанда клуб январдан майгача 14 учрашув кетма-кет ютқазмаган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг