18:13 / 17.03.2017
8 147

“Газпром” нинг “Футбол дўстлик учун” халқаро болалар лойиҳасининг бешинчи мавсуми старт олди

“Газпром” нинг “Футбол дўстлик учун” халқаро болалар лойиҳасининг бешинчи мавсуми старт олди

Бугун “Газпром” — ФИФА ва Футбол бўйича 2018 жаҳон чемпионатининг расмий ҳамкори — “Футбол дўстлик учун” халқаро болалар лойиҳасининг шу йил 26 июн кунидан бошлаб 3 июл кунигача Санкт-Петербургда (Россия) бўлиб ўтадиган бешинчи мавсуми старт олганини эълон қилди.

2017 йилда лойиҳанинг жўғрофияси анча кенгайди: иштирокчи-мамлакатлар сони -32 тадан 64 тагача икки ҳисса кўпайди. Бу йил илк бор “Футбол дўстлик учун” лойиҳасида Мексика ва АҚШ дан келадиган болалар иштирок этадилар. Шундай қилиб, лойиҳа тўртта қитъа –Африка, Евроосиё, Шимолий ва Жанубий Американинг ёш футболчиларини бирлаштирди.

Бешинчи мавсум янгича форматда ўтади. Ҳар хил мамлакатларнинг футбол клубларини ифода қиладиган жамоалар ўрнига ёш футболчилар саккизта байналмилал терма – Дўстлик Терма жамоаларига бирлаштириладилар.

Бугун очиқ қуръа ташлаш давомида терма жамоаларнинг мамлакатлар бўйича таркиби, шунингдек иштирокчи-мамлакатларнинг вакиллари учун ўйин позициялари аниқланди. Ўйинчиларни якка тартибда танлаб олиш ”Дўстлик эстафетаси” доирасида ўтади. “Футбол дўстлик учун” лойиҳасининг халқаро ташкилий қўмитаси миллий футбол федерациялари билан биргаликда 2017 йилда ўз мамлакатларини ифода қиладиган ёш футболчиларни танлаб оладилар. Саккиз кишилик жамоалар 12-14 ёшли ўғил ва қиз болалар, шу жумладан имконияти чекланган болалардан шакллантирилади.

Қуръа ташлаш интернет-конференция режимида ўтди. Маросимда Дўстлик Терма жамоаларининг қуйидаги ёш тренерлари қатнашдилар: Михаил Бабич (16 ёш, Россия), Рене Ламперт (15 ёш, Словения), Стефан Максимович (15 ёш, Сербия), Фелипе Соарес (17 ёш, Португалия), Чарли Суи (12 ёш, Хитой), Эльвира Херцог (16 ёш, Швейцария), Игорь Грицюк (14 ёш, Украина) ва Брендон Шабани (15 ёш, Буюк Британия), шунингдек лойиҳанинг Халқаро матбуот-маркази вакили Лилия Матсумото (15 ёш, Япония).

“Мен 2016 йилги мавсумда ўйинчи сифатида иштирок этган эдим. Лойиҳанинг бир бўлаги бўлиш- бу лойиҳанинг ҳар бир ёш элчиси учун янги имкониятларни очиб берадиган улкан муваффақият. Агар ёшим 12 да бўлса, янги мавсумнинг иштирокчиси бўлиш ва бошқа йигитлар билан бирга футбол майдонининг майсазорида тўп тепиб ўйнаш учун қўлимдан келган ҳамма нарсани қилган бўлар эдим!, - деди “Марибор” ФК ёшлар таркибининг асосий ўйинчиси Рене Ламперт.

25 апрел куни Халқаро Футбол ва Дўстлик кунини нишонлаш доирасида ўн мингларча болалар ва катталар дастур иштирокчиларига қўшиладилар. Уларнинг ҳар бири лойиҳанинг расмий рамзи - тенглик ва соғлом турмуш тарзига ихлосмандликнинг рамзий ифодаси бўлиб хизмат қиладиган, кўк ва яшил рангли иплардан таркиб топган дўстлик Билагузугини бойлайдилар.

1 июл куни Санкт-Петербургда Дўстлик учун Футбол бўйича Халқаро Чемпионат бўлиб ўтади, унинг доирасида турли миллат, жинсга мансуб ва жисмоний имкониятларга эга ёш ўйинчилардан таркиб топган жамоалар майдонга тушишади.

2 июл куни Бешинчи “Футбол дўстлик учун” Халқаро Форуми бўлиб ўтади, унда болалар машҳур футболчилар ва журналистлар билан биргаликда лойиҳа қадриятларининг турли мамлакатларда илгари сурилиши масалаларини муҳокама қиладилар.

“Футбол дўстлик учун” лойиҳасининг охирида Форум иштирокчилари “Санкт-Петербург Арена” стадионида Конфедерациялар кубоги - 2017 финал ўйинини томоша қиладилар.

Анъана бўйича, бутун мавсум давомида Халқаро болалар матбуот-маркази иш олиб боради. Ёш журналистлар катта ёшдаги мухбирлар билан бир қаторда барча муҳим тадбирларга қатнашадилар.

“Газпром” келажакка мўлжалланган дунё миқёсидаги лойиҳаларни амалга оширмоқда ва “Футбол дўстлик учун” бунга айнан мувофиқ келади. Атиги тўрт йил мобайнида иштирокчи – мамлакатларнинг сони саккиз маротаба кўпайди. Бу йил Санкт-Петербургда бир пайтнинг ўзида тўрт қитъанинг ёш футболчилари учрашишади. Бу эса ижтимоий лойиҳамизнинг қадриятлари бутун сайёрамиздаги болалар ва ўсмирлар учун тушунарли ҳамда муҳим эканлигини билдиради”, - деди “Газпром” ОАЖ Бошқарувининг раиси Алексей Миллер.

“Газпром”нинг ташаббуси – бутун дунёдаги болаларни тинглаш имкониятини беради. Биз “Футбол дўстлик учун” дастурининг мақсадлари ва энг муҳим қадриятларини 100 фоиз қуллаб-қувватлаймиз". Биз дастур ташкилий қўмитасининг Футбол бўйича FIFA 2018 жаҳон чемпионатигача барча ташаббусларига кўмаклашишдан жуда хурсанд бўламиз” - деди ФИФА тижорат директор Флипп Ле Флок

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Газпром” нинг “Футбол дўстлик учун” халқаро болалар лойиҳасининг бешинчи мавсуми старт олди