date

«Ал-Наср» Жорже Жезуш билан келажакни боғламоқчи

«Ал-Наср» Жорже Жезуш билан келажакни боғламоқчи

«Ал-Наср» раҳбарияти бош мураббий Жорже Жезуш билан ҳамкорликни давом эттириш ниятида. Саудия Арабистонидан чиққан хабарларга кўра, клуб португалиялик мутахассисга 2027 йил ўрталаригача мўлжалланган янги шартнома таклиф қилишга тайёр. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Клуб ичида мураббийнинг ишидан мамнун экани ва келаси мавсумда ҳам айнан у билан ишлаш истаги борлиги таъкидланмоқда.

Аввалроқ, агар Криштиану Роналду ёзда жамоани тарк этса, Жезуш ҳам кетиши мумкинлиги ҳақида гаплар чиққанди. Бироқ юлдуз ҳужумчи яқинда «Ал-Наср»да қолмоқчи эканини билдирган.

Жезуш «Ал-Наср»ни ўтган йил июлидан буён бошқариб келмоқда. Ҳозирда жамоа чемпионат турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ал-Наср» Жорже Жезуш билан келажакни боғламоқчи