Филимонов Сафоновнинг ПСЖдаги барқарор ўйинини изоҳлади

Россия терма жамоасининг собиқ дарвозабони Александр Филимонов Матвей Сафоновнинг ПСЖ сафидаги чиқишларига баҳо берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Филимоновнинг айтишича, Сафонов кетма-кет тўртта пенальти зарбасини қайтаргани шов-шувли “перформанс” эмас, балки дарвозабоннинг соф маҳорати. Унинг фикрича, “перформанс”ни майдонда эмас, трибунадаги мухлислар қилади.
Сафонов ҳозирча француз клубида биринчи рақам мақомини тобора мустаҳкамлаб бормоқда. У жорий мавсум Чемпионлар лигасида уч учрашув ўтказиб, уч гол ўтказди ва битта ўйинда дарвозасини дахлсиз сақлади.
Шунингдек, дарвозабон Лига 1 доирасида олти баҳсда майдонга тушди: бу ўйинларда олти гол ўтказди, учта учрашувда эса “қуруқ” ҳисоб қайд этди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг