date

Гарри Кейн Герд Мюллер рекордини такрорлади ва тарихга кирди

Гарри Кейн Герд Мюллер рекордини такрорлади ва тарихга кирди

Германия чемпионатининг сўнгги турида «Бавария» Франкфуртнинг «Айнтрахт» жамоасини 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувда инглиз ҳужумчиси Гарри Кейн икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Кейн бундан аввалги икки ўйинда ҳам дубл қайд этганди: у «Ҳоффенҳайм»га қарши баҳсда ҳам, «Вердер» билан учрашувда ҳам иккитадан гол урган.

2023 йилдан буён Бундеслигада тўп сураётган Кейн фаолиятида кетма-кет уч ўйинда дубл қилган шундай серияни учинчи бор такрорлади. Бу натижа билан у «Бавария»нинг 60–70-йиллардаги афсонавий тўпурари Герд Мюллер кўрсаткичига тенглашди.

«Бавария» тарихида бундай серияни фаолияти давомида тўрт марта қайд этган ягона футболчи эса Роберт Левандовски бўлиб қолмоқда. Ҳозир у Каталониянинг «Барселона» клубида ўйнайди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гарри Кейн Герд Мюллер рекордини такрорлади ва тарихга кирди