Арбелоа Моуриньюнинг дисквалификациясига муносабат билдирди

Жозе Моуринью биринчи ўйинда олган қизил карточкаси сабаб «Сантьяго Бернабеу»даги жавоб учрашувида «Бенфика» мураббийлар ўриндиғида бўла олмайди. Вазият юзасидан «Реал» бош мураббийи Альваро Арбелоа фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Журналистлар Арбелоага Моуринью йўқлиги «Бенфика»ни заифлаштирадими, деган савол билан мурожаат қилишди. «Мен жамоамнинг яхши ўйин кўрсатишига эътибор қаратганман. Бу Моуринью фаолиятида биринчи марта эмас — у бўлмаган пайтда ҳам жамоалари натижа қила олади. Ажойиб ўйин, катта шоу бўлишига умид қиламан… ва ғолиб «Реал» бўлсин», — деди Арбелоа.
Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи илк учрашувида «Реал» сафарда «Бенфика»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган. Жавоб ўйини 26 февраль куни 01:00 да (Тошкент вақти билан) бошланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!