date

Арбелоа: Ҳеч нарса ирқчиликни оқлай олмайди

Арбелоа: Ҳеч нарса ирқчиликни оқлай олмайди

«Реал» бош мураббийи Алваро Арбелоа «Бенфика» футболчиси Жанлука Престианнининг бир ўйинга дисквалификация қилиниши юзасидан фикр билдирди. Ўтган ҳафта Винисиус Престианнини ирқчиликда айблаган, УЕФА эса ишни кўриб чиқишда давом этмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Арбелоа сўзларига кўра, дастлабки текширувларда камситиш ҳолати бўлиши мумкинлиги кўрингани учун Престианни вақтинча майдондан четлатилган. «Биз Престианнининг дисквалификациясини жамоа ичида муҳокама қилмадик, аммо менинг позициям ўзгармаган: бу — ирқчиликка зарба бериш учун имконият. Биз фақат ўйинга эътибор қаратганмиз, қолганига УЕФА қарор қилади», деди мураббий журналистларга.

Шунингдек, Арбелоа Винисиуснинг байрамона реакцияси борасида ҳам фикрини такрорлади: «Винисиус жуда чиройли гол урди. Ким нима қилган бўлса ҳам, ёки кейин нима қилса ҳам, бу ҳеч қачон ирқчиликни оқламайди. Мен яна такрорлайман: энг муҳими шу — ҳеч нарса ирқчиликни оқламайди».

«Реал» ва «Бенфика» 25 февраль куни жавоб учрашувини ўтказади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Арбелоа: Ҳеч нарса ирқчиликни оқлай олмайди