date

Престианни Винисиус уни «пакана» деб ҳақоратлаганини айтади

Престианни Винисиус уни «пакана» деб ҳақоратлаганини айтади

Европа футболи бошқарув органи (УЕФА) «Бенфика» – «Реал» учрашувидаги можарони ҳали тўлиқ якунига етказгани йўқ. Баҳс давомида Винисиус Жуниор «Бенфика» футболчиси Жанлука Престианнини ирқчиликда айблаганди. Дастлабки хулосаларда камситиш аломатлари борлиги қайд этилгани сабабли Престианни бир ўйинга вақтинча дисквалификация ҳам олди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

The Times хабарига кўра, Престианни ўз ҳимоясида Винисиус биринчи бўлиб уни «пакана» сўзи билан ҳақоратлаганини таъкидламоқчи. Бироқ бу ҳолат айбловлар бўйича жиддий оқлов сифатида қабул қилинмаслиги мумкин.

Маълумот учун, Жанлука Престианнининг бўйи 166 сантиметр.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» сафарда «Бенфика»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Жавоб учрашуви Мадридда чоршанба, 25 февраль куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Престианни Винисиус уни «пакана» деб ҳақоратлаганини айтади