date

Каррагер АПЛ тарихидаги энг зўр дарвозабонни танлади

Каррагер АПЛ тарихидаги энг зўр дарвозабонни танлади

“Ливерпул”нинг собиқ футболчиси Жейми Каррагер Англия Премьер-лигаси тарихидаги энг кучли дарвозабонлар бўйича ўзининг топ-10 рўйхатини тузди. Sky Sports тақдим этган рейтингда у биринчи ўринга “Челси”нинг собиқ посбони Петр Чехни жойлаштирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Каррагер тузган ўнлик қуйидагича кўриниш олди: Петр Чех, Петер Шмейхель, Алисон, Давид де Хеа, Тибо Куртуа, Эдвин ван дер Сар, Эдерсон, Невилл Саутолл, Девид Симэн ва Пепе Рейна. Қайд этиш жоиз, рўйхатда Алисон учинчи поғонадан ўрин олди.

Айни пайтда Англия чемпионати жадвалида “Арсенал” етакчилик қилмоқда. “Тўпчилар” АПЛни 2004 йилдан бери илк бор қўлга киритиш учун кураш олиб бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Каррагер АПЛ тарихидаги энг зўр дарвозабонни танлади