date

Левандовски ёзда «Барселона»дан «Атлетико»га ўтиши мумкин

Левандовски ёзда «Барселона»дан «Атлетико»га ўтиши мумкин

Ҳужумчи Роберт Левандовски жорий ёзда «Барселона»ни тарк этиши эҳтимоли бор. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Sport.es хабарига кўра, полшалик форвардга Мадриднинг «Атлетико» клуби қизиқиш билдирмоқда. «Матрасчилар» Левандовскини мавсум якунига қадар «кўк-анорранглилар» билан янги шартнома имзоламаса, уни эркин агент сифатида қўлга киритиш вариантини кўриб чиқишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Левандовски 2022 йилда «Бавария»дан «Барселона»га 45 миллион евро эвазига ўтган. Унинг каталонияликлар билан битими 2026 йил 30 июнгача мўлжалланган. Ушбу мавсумда у барча турнирларда 31 ўйинда майдонга тушиб, 13 гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Левандовски ёзда «Барселона»дан «Атлетико»га ўтиши мумкин