date

Жейдон Санчо Дортмунднинг «Боруссия»сига яна қайтиши мумкин

Жейдон Санчо Дортмунднинг «Боруссия»сига яна қайтиши мумкин

«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Жейдон Санчо яна Дортмунднинг «Боруссия» клубига кўчиб ўтиши эҳтимоли бор. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

TEAMtalk хабарига кўра, «асаларилар» вингернинг ёзда қайтиши бўйича вариантни ишлаб чиқмоқда. Немис клуби Санчо билан эркин агент сифатида шартнома тузишни мақсад қилган. Англиялик футболчи Дортмунд жамоасида 2017–2021 йилларда, шунингдек 2024 йилда ҳам тўп сурган. Ҳозир у «Астон Вилла» сафида ижара асосида ўйнамоқда.

Санчо 2021 йилда Дортмунднинг «Боруссия»сидан «Манчестер Юнайтед»га 85 миллион евро эвазига ўтган. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда вингер 26 учрашувда майдонга тушиб, 1 гол урди ва 1 ассист қайд этди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жейдон Санчо Дортмунднинг «Боруссия»сига яна қайтиши мумкин