Пейчинович Россия рақиб тополмаса Сербияга мурожаат қилсин деди

«Локомотив»нинг собиқ ҳимоячиси Неменя Пейчинович Россия терма жамоаси халқаро чекловлар шароитида ҳам доим ўртоқлик учрашуви ўтказиши мумкин бўлган жамоа номини тилга олди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Пейчиновичнинг фикрича, агар Россия терма жамоасига ўйнаш учун рақиб топилмаса, РФУ доим Сербияга мурожаат қилиши мумкин. У Москва ёки Белградда бўладиган ўйинларда трибуналар тўлиб кетишига ишонч билдирди. Бу ҳақда Metaratings хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил март ойида Москва шаҳрида бўлиб ўтган баҳсда россияликлар сербларни 4:0 ҳисобида йирик мағлуб этганди. Ўша учрашув сербияликлар ҳимоячиси Милан Гайич баҳс бошида баҳсли тарзда майдондан четлатилгани сабабли кўпчилик эътирозларига ҳам сабаб бўлган.
Сербия терма жамоаси одатда йирик турнирларда мунтазам қатнашади, бироқ 2026 йил Шимолий Америкада ўтказиладиган футбол бўйича жаҳон чемпионати уларсиз ўтиши аллақачон аниқ бўлиб қолди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!