“Қорабоғ” Чемпионлар лигасида янги антирекорд ўрнатди

Чемпионлар лигаси плей-офф босқичида “Қорабоғ” “Ньюкасл”га икки ўйин натижасига кўра 3:9 ҳисобида ютқазиб, турнир билан хайрлашди. Шунга қарамай, Озарбайжон клуби жорий евромавсумни ижобий баҳолаши мумкин: улар умумий босқичдан ўтишга эришди ва бу клуб тарихидаги муҳим қадам бўлди. Аввалроқ Озарбайжон жамоалари ҳеч қачон Чемпионлар лигаси плей-оффида қатнашмаган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Opta маълумотига кўра, “Қорабоғ” яна бир салбий кўрсаткич билан ҳам тилга тушди: аввал ҳеч бир жамоа Чемпионлар лигасининг бир мавсумида 30 та гол ўтказмаган. Бироқ статистика баҳосида мусобақа формати илгари бошқача бўлгани ва ўйинлар сони камроқ бўлганини ҳам инобатга олиш керак.
Айни пайтда Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби — “ПСЖ”. Ўтган финалда парижликлар “Интер”ни 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, совринни қўлга киритган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!