date

"Ньюкасл" голлар шоусида "Қорабоғ"ни яна мағлубиятга учратди (видео)

"Ньюкасл" голлар шоусида "Қорабоғ"ни яна мағлубиятга учратди (видео)

Чемпионлар лигасининг 1/8 финалига йўлланма берувчи плей-офф босқичида навбатдаги жавоб учрашувлари ҳам якунланди. Англияда бўлиб ўтган баҳсда “Ньюкасл Юнайтед” ўз майдонида “Қорабоғ”ни қабул қилди ва сергол, очиқ ҳамда томошабоп ўйинда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Аслида, интриганинг катта қисми илк учрашувдаёқ ҳал бўлиб бўлган эди. Чунки биринчи баҳсда “Ньюкасл” рақибини 6:1 ҳисобида мағлуб этган ва амалда кейинги босқич масаласини ҳал қилиб қўйганди. Шу сабаб жавоб ўйинида англияликлар босимсизроқ, озарбайжонликлар эса шараф учун курашиш режимида майдонга тушди.

Учрашув жуда тез темпда бошланди. Мезбонлар 4-дақиқадаёқ ҳисобни очиб, рақибга босимни янада оширди — Тонали таблода биринчи гол муаллифи бўлди. Орадан кўп ўтмай, 6-дақиқада Жоэлинтон иккинчи голни уриб, “Ньюкасл”га янада хотиржамлик бағишлади.

Бироқ “Қорабоғ” таслим бўлмади. Иккинчи бўлим бошида Дуран ҳисобни қисқартириб, ўйинга яна қизиқиш қўшди. Шундан сўнг Ботман мезбонлар учун учинчи голни урди. Аммо меҳмонлар яна жавоб қайтаришга муваффақ бўлди — Жафарқулиев голи “Қорабоғ”нинг охиригача курашганини кўрсатди.

Якунда ҳисоб 3:2 кўринишида тўхтади ва “Ньюкасл Юнайтед” иккинчи марта ҳам ғалаба қозониб, икки ўйин натижасига кўра тўлиқ устунлик билан кейинги босқичга йўл олди.

“Ньюкасл” таркиби: Рамсдейл, Триппьер, Ботман, Жоэлинтон, Тонали, Барнс, Осула, Д. Мёрфи, Вольтемаде, Бёрн, А. Мёрфи.
“Қорабоғ” таркиби: Кохальски, Силва, Янкович, Монтьель, Зубир, Дуран, Болт, Бикальо, Жафарқулиев, Ҳусейнов, Медина.

Қисқаси, “Ньюкасл” бу жуфтликда ўз кучини яна бир бор намоён қилди. “Қорабоғ” эса мағлуб бўлганига қарамай, жавоб баҳсида характер ва курашчанлик кўрсатиб, майдонни бошини эгиб эмас, охиригача жанг қилган ҳолда тарк этди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » "Ньюкасл" голлар шоусида "Қорабоғ"ни яна мағлубиятга учратди (видео)