date

«Тоттенҳэм»да энг кўп маош оладиган футболчи маълум бўлди

«Тоттенҳэм»да энг кўп маош оладиган футболчи маълум бўлди

Лондоннинг «Тоттенҳэм» клубида айни пайтда энг катта маош оладиган футболчи ким экани ошкор бўлди. Ижтимоий тармоқларда инсайдер Мэтт Ҳюз берган маълумотга кўра, жамоада энг юқори маош ярим ҳимоячи Конор Галлахерга тегишли. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

26 ёшли англиялик футболчи қишки трансфер ойнасида Мадриднинг «Атлетико» клубидан «шпорлар» сафига кўчиб ўтган. Битим қиймати 40 миллион еврoни ташкил этгани айтилмоқда. Галлахер «Тоттенҳэм»да ҳафтасига тахминан 200 минг фунт стерлинг маош олади, унинг шартномаси эса 2031 йил июн ойи охиригача мўлжалланган.

Жорий мавсум Англия Премьер-лигасида Галлахер олти учрашувда майдонга тушди ва бир бор голли узатма билан ажралиб турди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Тоттенҳэм»да энг кўп маош оладиган футболчи маълум бўлди