
Бутунжаҳон бокс серияси (WSB)нинг VII мавсум «C» гуруҳи 4-тури доирасида Ўзбекистоннинг Uzbek Tigers жамоаси Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида Хитойнинг China Dragons боксчиларига қарши баҳс олиб борди.
Бокс оқшомининг сўнгги жангида +91 килограмм вазндаги боксчилар куч синашди. Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Баҳодир Жалолов хитойлик Хайпенг Муга қарши беллашди ва 3-раундда рақибини техник нокаутга учратди
Аввалроқ Uzbek Tigers вакиллари Аброржон Қодиров (-52 кг), Муроджон Аҳмадалиев (-60 кг), Шаҳрам Ғиёсов (-69 кг) ва Бектемир Мелиқўзиев (-81 кг)ўз рақибларини мағлубиятга учратишга муваффақ бўлганди. Мазкур беллашувдан кейин Uzbek Tigers ҳисобни 5:0 кўринишини олди ва Узбек Тигер мавсумдаги иккинчи ғалабасини қўлга киритди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар