date

Каземиро «Манчестер Юнайтед»дан кетгач Европада қолмоқчи

Каземиро «Манчестер Юнайтед»дан кетгач Европада қолмоқчи

Январ ойида маълум қилиндики, Каземиро 2025/2026 йилги мавсум якунлангач «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади ва шартномаси муддати тугаши сабаб эркин агентга айланади. Журналист Сэмюэл Лаххерстнинг ёзишича, бразилиялик ярим ҳимоячи кейинги фаолиятини ҳам Европада давом эттиришни истамоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Футболчига яқин манбалар Каземиро учун эҳтимолий йўналиш сифатида Италияни тилга олмоқда.

Бир неча кун аввал 34 ёшни қарши олган Каземиро аввалроқ Европада «Реал» ва «Порту» сафида ҳам ўйнаган.

Шунингдек, аввал матбуотда Каземиронинг «Интер Майами» раҳбарияти билан учрашгани ҳақида хабарлар ҳам тарқалганди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Каземиро «Манчестер Юнайтед»дан кетгач Европада қолмоқчи