date

Пол Скоулз Дёкерешнинг «Тоттенхэм»га қарши дублини баҳолади

Пол Скоулз Дёкерешнинг «Тоттенхэм»га қарши дублини баҳолади

«Манчестер Юнайтед» собиқ ярим ҳимоячиси Пол Скоулз Виктор Дёкерешнинг «Тоттенхэм»га қарши ўйиндаги ҳаракатлари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Арсенал»нинг швед ҳужумчиси Лондон дербисида икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоасининг «шпорлар» устидан 4:1 ҳисобидаги йирик ғалабасига катта ҳисса қўшди.

Скоулз The Good, The Bad and The Football дастурида Дёкерешнинг меҳнатсеварлигини алоҳида таъкидлаб, у билан бир жамоада ўйнаш ёқимли бўлишини айтди. Шунингдек, эксперт Виктор эҳтимол, кўпчилик кўрган энг тартибсиз ҳимояга қарши тўп сурган бўлиши мумкинлигини ҳам қўшиб ўтди.

Жорий мавсумда 27 ёшли футболчи барча мусобақаларда 36 учрашувда майдонга тушиб, 15 та гол ва 2 та голли узатма қайд этган. Эслатиб ўтамиз, у 2025 йил ёзида Лиссабондаги «Спортинг»дан Англияга кўчиб ўтган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Пол Скоулз Дёкерешнинг «Тоттенхэм»га қарши дублини баҳолади