date

Локателли «Ювентус» майдонда борини берди, аммо четда қолди

Локателли «Ювентус» майдонда борини берди, аммо четда қолди

Туриннинг «Ювентус» жамоаси «Галатасарай»га қарши баҳсда қаҳрамонлик кўрсатишга яқин эди, бироқ қўшимча бўлимларда кетма-кет иккита гол ўтказиб юборди ва натижада Чемпионлар лигаси билан хайрлашди. Учрашувдан сўнг туринликлар ярим ҳимоячиси Мануэл Локателли ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Ҳасратдан йиғлагим келади: биз ўзимизга жуда ишондик ва жуда яқин эдик... Майдонда боримизни бердик, энг аввало юрагимизни қўйдик. Барибир, эҳтимол, ҳаммаси биринчи ўйиндаёқ ҳал бўлганди. Бугунги баҳс эса ақлбовар қилмас даражада ўтди», — дея Локателлининг сўзларини келтиради Juvenews.eu.

Маълумот учун, «Ювентус» Европанинг энг нуфузли клуб турнирида сўнгги бор 1996 йилда ғолиб чиққан.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Локателли «Ювентус» майдонда борини берди, аммо четда қолди