date

18 ёшли «Реал» футболчиси: Бу мен учун орзу

18 ёшли «Реал» футболчиси: Бу мен учун орзу

Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Тьяго Питарч Чемпионлар лигаси плей-оффининг «Бенфика»га қарши жавоб учрашувидан кейин фикрлари билан ўртоқлашди. «Қироллик клуби» уйда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

18 ёшли футболчи ўйиннинг сўнгги дақиқаларида захирадан майдонга тушди. У бир ҳафта аввал Лиссабондаги баҳсда ҳам худди шундай имкониятга эга бўлган эди. Бу Питарч учун «Реал» асосий жамоаси сафидаги фаолиятида илк кўринишлар бўлди.

«Бу жамоада ўйнаш — орзу. Гўё виртуал реаллик кўзойнагида юргандекман: яқинда улар билан FIFA’да ўйнардим, ҳозир эса ҳаммасини реал ҳаётда кўряпман», — дея Питарчнинг сўзларини келтиради Madrid Xtra.

«Реал»нинг «Бенфика» устидан уйидаги ғалабасига Орельен Тшуамени ва Винисиус Жуниордан урилган голлар сабаб бўлди. Икки ўйин натижасига кўра мадридликлар 3:1 умумий ҳисоб билан кейинги босқичга йўл олди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » 18 ёшли «Реал» футболчиси: Бу мен учун орзу