Франция терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Сафоновни мақтади

Франция терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Флоран Синама-Понголь Россия дарвозабони Матвей Сафоновнинг «ПСЖ»даги ўйинларини юқори баҳолади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ветеран футболчи Россия чемпионатини мунтазам кузатмаслигини айтди, бироқ Сафонов Франция ва умуман Европада доимий эътиборда эканини таъкидлади.
«Россиялик футболчилар Чемпионлар лигасида яхши ўйнаяпти. «ПСЖ»даги Сафонов ҳам ўз ишини сифатли бажармоқда», — дея унинг сўзларини келтиради РИА Новости.
2025/2026 йилги мавсумда Сафонов парижликлар сафида 10 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол ўтказиб юборди. Шунингдек, у дарвозасига белгиланган 7 пеналтидан 5 тасини қайтарди.
Бугун, 25 февраль куни Сафонов 27 ёшга тўлди. Клуб дарвозабонни туғилган куни билан илиқ табриклади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!