date

Марк Гиу ўйин амалиёти камлиги учун «Челси»дан кетмоқчи

Марк Гиу ўйин амалиёти камлиги учун «Челси»дан кетмоқчи

«Челси» ҳужумчиси Марк Гиу клуб раҳбариятига мурожаат қилиб, ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этиш истагини билдирди. Футболчи мунтазам ўйин амалиёти етишмаётганини асосий сабаб сифатида кўрсатган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Гиу ўтган йил августида «Челси»дан «Сандерленд»га ижара асосида ўтганди. Бироқ 26 кундан сўнг, Лиам Делап жароҳат олганидан кейин, лондонликлар уни муддатидан олдин қайтариб олди.

Жорий мавсумда 20 ёшли ҳужумчи Англия Премер-лигасида 9 та учрашувда майдонга тушди, аммо атиги бир бор асосий таркибда ўйинни бошлаган. Ушбу ўйинларда Гиу ўз ҳисобига 1 та голли узатма ёздириб қўйди.

Transfermarkt маълумотларига кўра, Марк Гиунинг бозор қиймати 12 миллион еврoни ташкил этади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Марк Гиу ўйин амалиёти камлиги учун «Челси»дан кетмоқчи