date

Арне Слот чуқур мудофаага қарши ўйин ҳақида фикр билдирди

Арне Слот чуқур мудофаага қарши ўйин ҳақида фикр билдирди

«Ливерпул» бош мураббийи Арне Слот рақиблар жамоаси чуқур мудофаага ўтириб олган учрашувларда нималар муҳим бўлиши ҳақида гапирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассиснинг таъкидлашича, жарима майдони ичида ўн нафар футболчи билан зич ҳимояланадиган жамоаларга қарши ўйин схемаси кўпинча ҳал қилувчи омил бўлмайди. «4-4-2ми, 5-4-1ми ёки 5-3-2ми — фарқи йўқ. Асосийси, қарши ҳужумларга йўл қўймасликка эътибор қаратиш керак», — дея Слотнинг сўзларини The Touchline Viaplay’га таяниб келтирди.

Айни пайтда «Ливерпул» Англия чемпионати турнир жадвалида олтинчи ўринда бормоқда. Мерсисайдликларнинг навбатдаги рақиби 28-февраль, шанба куни «Вест Ҳем» бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Арне Слот чуқур мудофаага қарши ўйин ҳақида фикр билдирди