date

Романо Осимҳеннинг «Ювентус»га ўтиши деярли имконсиз деди

Романо Осимҳеннинг «Ювентус»га ўтиши деярли имконсиз деди

«Галатасарой» ҳужумчиси Виктор Осимҳен яқин келажакда «Ювентус» сафида кўриниши эҳтимолдан йироқ. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Нигериялик футболчи Чемпионлар лигасида туринликларга қарши баҳсларда асосий қаҳрамонлардан бири бўлди: Истанбул жамоаси икки ўйин натижасига кўра 7:5 ҳисобида устун келди. У учрашувлар олдидан ҳам, кейин ҳам «Ювентус»га ҳурмати баландлигини бир неча бор таъкидлади ва келажакда бу клубга ўтиш вариантини инкор этмади.

Бироқ инсайдер Фабритсио Романо маълумотига кўра, келаси ёзда трансфер амалга ошиши деярли нолга тенг. Сабаб — «Галатасарой»нинг Осимҳенни А Серияси клубларига сотишини чекловчи махсус бандлар. Бу шартлар футболчи аввал тўп сурган «Наполи» талаби билан киритилган.

Transfermarkt портали Осимҳеннинг бозор қийматини 75 млн еврога баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Романо Осимҳеннинг «Ювентус»га ўтиши деярли имконсиз деди