Спаллетти «Ювентус» учун Англиядан ярим ҳимоячи топди

«Вулверҳемптон» ярим ҳимоячиси Андре «Ювентус»нинг эътибор марказида. Sky Sport хабарига кўра, бош мураббий Лучано Спаллетти жамоа марказини кучайтирмоқда ва бразилиялик футболчи ёзги трансфер ойнаси учун номзодлардан бири сифатида кўриб чиқилмоқда. Италиялик мутахассис 24 ёшли таянч ярим ҳимоячининг имкониятларини юқори баҳолайди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Transfermarkt порталида Андре 28 миллион евроға баҳоланмоқда. Унинг «Вулверҳемптон» билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган, бироқ клубнинг АПЛдан тушиб кетиши эҳтимоли трансфер жараёнини анча енгиллаштириши мумкин. Бу ҳолат ёзда таянч ярим ҳимоячини ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган клублар учун қўшимча имконият яратади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг