Павлюченко «Вулверхэмптон» ва «Астон Вилла» ўйинида ғолибни айтди

Павлюченко «Вулверхэмптон» ва «Астон Вилла» ўйинида ғолибни айтди

Англия Премьер-лигасининг навбатдаги турида «Вулверхэмптон» ўз майдонида Бирмингемнинг «Астон Вилла» жамоасини қабул қилади. Ушбу баҳс олдидан собиқ «Тоттенҳэм» ҳужумчиси Роман Павлюченко ўз фикрларини билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Павлюченкога кўра, Унаи Эмери жамоаси ҳозир анча кучли кўринмоқда: таркиб ишончли, ўйин тизими тартибли ва клуб нима учун курашаётганини яхши тушунади. У «Астон Вилла» сафарда ҳам «Вулверхэмптон»дан устун келади, деб ҳисоблайди.

«Вулверхэмптон» – «Астон Вилла» учрашуви бугун, 27 февраль куни бўлиб ўтади. Старт ҳуштаги 01:00 да (Тошкент вақти билан) янграйди.

АПЛ жадвалида «бўрилар» охирги ўринда бормоқда, «Астон Вилла» эса учинчи поғонадан жой олган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар