Слот Экитикенинг бош билан ўйинини қандай оширмоқчи

«Ливерпул» бош мураббийи Арне Слот матбуот анжуманида ҳужумчи Уго Экитике бош билан ўйнаш борасида қандай ишлаётганини айтиб берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Слотнинг сўзларига кўра, у футболчи бўлган даврида машғулотларда тўп арқонга осиб қўйилар, футболчилар эса зарбаларни алоҳида тарзда кўп такрорлаш орқали техникани сайқаллашарди. Ҳозир бундай изоляцияланган машқлар деярли қўлланмайди, бироқ мураббийлар штаби Экитике билан бош билан зарба устида вақт-вақти билан ишлашни давом эттирмоқда.
«Бу ҳар куни эмас, лекин унинг ўйинидаги муҳим йўналишлардан бири. Уго ўзи ҳам ўсишни хоҳлаяпти — яна бир-икки гол кўпроқ уриш учун. 22–23 ёшда ўйинда яхшиласа бўладиган деталлар бўлиши табиий», — деди Слот журналистларга.
«Ливерпул» АПЛнинг навбатдаги турида 28-февраль, шанба куни ўз майдонида «Вест Ҳем»ни қабул қилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!