date

Гвардиола Англиядаги севимли сафар стадионларини айтди

Гвардиола Англиядаги севимли сафар стадионларини айтди

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англияда ишлаган даври давомида сафар учрашувларига борган энг ёқимли уч стадион номини тилга олди. Мутахассис «Крейвен Коттеж», «Викариж Роуд» ва «Гудисон Парк» ареналарини алоҳида эътироф этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Жума кунги матбуот анжуманида Гвардиола «Фулҳэм» стадиони, «Уотфорд» майдони ҳамда «Эвертон»нинг эски аренасида ўйнаш ўзига хос кайфият беришини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бошқа мамлакатдан келган одам учун бундай анъанавий стадионлар алоҳида таассурот қолдиради, бироқ янги ареналар ҳам ўзининг қулайлиги ва кўрки билан ёқимли.

«Манчестер Сити» 28-феврал, шанба куни АПЛ доирасида сафarda «Лидс»га қарши майдонга тушади. Учрашув 22:30 да (Тошкент вақти билан) бошланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гвардиола Англиядаги севимли сафар стадионларини айтди