Марио Руи Дубайда янги жамоа билан келишувга эришди

Италиянинг «Наполи» клубида тўп сурган собиқ ҳимоячи Марио Руи фаолиятини Яқин Шарқда давом эттиради. Португалиялик футболчи БАА учинчи лигасида қатнашадиган «Forte Virtus» билан шартнома тузди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Руи янги жамоага қўшилишдан аввал зарур тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди ва клубдан расмий «яшил чироқ» олди. У «Наполи» билан 2024 йил охирида хайрлашганидан бери бир йилдан ортиқ вақт майдонга тушмагандИ.
«Forte Virtus» таркибида А Сериядан чиққан бошқа футболчилар ҳам бор — хусусан, Лоренс Серпе, Давиде Марсура ва Мохамед Фарес. Жамоага италиялик мутахассис Андреа Тедеско бошчилик қилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг