date

Компанӣ Нойернинг Дортмунддаги ўйинда иштирокини изоҳлади

Компанӣ Нойернинг Дортмунддаги ўйинда иштирокини изоҳлади

"Бавария" бош мураббийи Венсан Компанӣ дарвозабон Мануэл Нойернинг Дортмунднинг "Боруссия"сига қарши яқинлашиб келаётган баҳсда майдонга тушиш-тушмаслиги ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

39 ёшли германиялик посбон аввалроқ жароҳати сабаб "Айнтрахт"га қарши учрашувни (3:2) ўтказиб юборганди.

Компанӣ сўзларига кўра, Нойернинг ҳолати кутилганидан яхшироқ: жамоа уни узоқроқ муддатга сафдан чиқади деб ўйлаган. Мураббий дарвозабон бугун жамоа билан машғулот ўташи мумкинлигини, шундан сўнг якуний қарор қабул қилинишига айтди.

Мутахассис, агар Нойер ўйнай олмаса, дарвозани сўнгги учрашувларда ўзини яхши кўрсатган Урбик қўриқлашини қўшимча қилди.

Бундеслиганинг 24-тури доирасидаги "Боруссия" — "Бавария" учрашуви 28 февраль куни бўлиб ўтади. Ўйин 22:30 да (Тошкент вақти билан) старт олади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Компанӣ Нойернинг Дортмунддаги ўйинда иштирокини изоҳлади