date

Осимҳенни “Ювентус”га сотиш “Галатасарай”га қимматга тушиши мумкин

Осимҳенни “Ювентус”га сотиш “Галатасарай”га қимматга тушиши мумкин

“Ювентус” “Галатасарай” ҳужумчиси Виктор Осимҳен вариантини кўриб чиқмоқда, бироқ бу трансферни амалга ошириш ниҳоятда мушкул бўлиши мумкин. La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, ўтган ёзда “Наполи” футболчини турк клуби сафига ўтказганида шартномага махсус бандлар киритилган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, Осимҳен биринчи йил ичида “Ювентус” ёки А Сериядаги исталган бошқа клубга сотилса, “Галатасарай” 70 миллион евро жарима тўлайди. Иккинчи йилда эса жарима миқдори 50 миллион еврога тенг бўлади. Ушбу чеклов 2027 йил 1 сентябргача амал қилади.

Бундан ташқари, “Галатасарай” Осимҳен трансфери учун 75 миллион евро сарфлагани ҳам ҳисобга олинади. Қолаверса, кейинги сотувдан “Наполи” қўшимча равишда трансфер суммасининг 10 фоизини олиш ҳуқуқига эга.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Осимҳенни “Ювентус”га сотиш “Галатасарай”га қимматга тушиши мумкин