date

Луис Энрике ПСЖнинг ҳозирги ҳолатини изоҳлади: футболчилар машина эмас

Луис Энрике ПСЖнинг ҳозирги ҳолатини изоҳлади: футболчилар машина эмас

ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике журналистлар билан суҳбатда жамоасининг айни пайтдаги жисмоний ва руҳий ҳолати ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Испан мутахассиснинг айтишича, 2024-2025 йилги муваффақиятли мавсумдан кейин парижликларда табиий равишда пасайиш кузатилмоқда.

Энрике барча футболчиларни бир мавсум давомида доим бир хил даражада тайёр ушлаб туриш имконсизлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, ўтган йилги юқори юклама ва натижалар бу мавсумга ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум ПСЖ барча асосий совринларни қўлга киритди: Франция чемпионати, Кубок ва Суперкубок, шунингдек Чемпионлар лигасида ҳам ғолиб бўлди.

Ҳозирда Энрике жамоаси Лига 1 турнир жадвалида 54 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Луис Энрике ПСЖнинг ҳозирги ҳолатини изоҳлади: футболчилар машина эмас