date

Тоттенҳэм эл-Малани гранд клублардан илиб кетмоқчи

Тоттенҳэм эл-Малани гранд клублардан илиб кетмоқчи

Кёльн вингери Саид эл-Мала Тоттенҳэмнинг асосий трансфер нишонига айланди. Журналист Экрем Конурнинг хабар беришича, лондонликлар 19 ёшли футболчини қўлга киритиш бўйича ишларни бошлаб юборган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бироқ келишувни ёпиш осон бўлмайди: иқтидорли германияликка Манчестер Сити, Манчестер Юнайтед, Челси, Брайтон, Барселона, ПСЖ, Бавария ҳамда Милан Интери ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Transfermarkt баҳосига кўра, эл-Маланинг нархи 40 млн еврони ташкил этади. Унинг Кёльн билан амалдаги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган. Жорий мавсумда вингер Бундеслигадаги 23 ўйинда 8 та гол ва 4 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Тоттенҳэм эл-Малани гранд клублардан илиб кетмоқчи