date

АПЛнинг беш клуби Муриллони сафига қўшмоқчи

АПЛнинг беш клуби Муриллони сафига қўшмоқчи

«Ноттингем Форест»нинг марказий ҳимоячиси Мурилло Англия Премьер-лигаси клублари эътибор марказига тушди. Бу ҳақда Teamtalk нашри хабар бермоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, бразилиялик футболчини трансфер қилиш масаласига Лондоннинг «Арсенал» ва «Челси» клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, «Ливерпул», «Тоттенҳем» ҳамда «Манчестер Юнайтед» ҳам Муриллони ўз таркибида кўришни истаяпти.

23 ёшли ҳимоячининг трансфер қиймати 55 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг «ўрмончилар» билан амалдаги шартномаси 2029 йил июн ойи охиригача мўлжалланган.

Жорий АПЛ мавсумида Мурилло 19 ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » АПЛнинг беш клуби Муриллони сафига қўшмоқчи