«Манчестер Юнайтед» февраль ойининг энг яхшисини эълон қилди

«Манчестер Юнайтед» февраль ойидаги натижаларга кўра жамоанинг энг яхши футболчисини аниқлади. Клуб мухлислари ва клуб ички баҳолашлари асосида бу мукофот ҳужумчи Бенямин Шешкога насиб этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўтган ойда словениялик форвард «Манчестер Юнайтед» сафида тўртта учрашувда майдонга тушиб, учта гол урди. Шешко «Фулхем», «Вест Хем» ва «Эвертон» дарвозаларини ишғол қилди.
«Вест Хем»га қарши баҳсдаги жарима майдони ичидан бир тегинишда аниқ якунланган голи эса «Манчестер Юнайтед» мухлислари томонидан февраль ойининг энг чиройли голи деб топилди. Айнан ўша гол «қизил иблислар»ни мағлубиятдан қутқариб қолди.
Баҳорнинг илк кунида «Манчестер Юнайтед» ўз майдонида «Кристал Пэлас»га қарши ўйин ўтказади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг