date

Арне Слот «Вест Ҳем»га қарши танаффусдаги 3:0 ни адолатли деб ҳисобламади

Арне Слот «Вест Ҳем»га қарши танаффусдаги 3:0 ни адолатли деб ҳисобламади

АПЛнинг 28-турида «Ливерпул» «Вест Ҳем»ни 5:2 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувнинг биринчи бўлими «қизиллар» фойдасига 3:0 натижа билан якунланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бош мураббий Арне Слот ўйиндан кейин Sky Sports’га берган интервьюсида жамоа танаффусга қадар уч тўп фарқи билан олдинда бўлишига тўлиқ ҳақли бўлмаганини таъкидлади. Унинг айтишича, голларнинг учтаси стандарт вазиятлардан урилган, ҳатто Гакпонинг голи ҳам стандартдан кейинги вазият давомида юзага келган.

Слот мавсум давомида стандартлардан гол уришда анча қийналишганини, аммо жамоа ўз имкониятларига ишонганини қўшимча қилди. Мураббий фикрича, ҳозир айнан ўша меҳнат натижаси кўринмоқда.

Ушбу ғалабадан кейин «Ливерпул» 48 очко билан турнир жадвалида бешинчи ўринда бормоқда. «Вест Ҳем» эса 25 очко билан 18-поғонада.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Арне Слот «Вест Ҳем»га қарши танаффусдаги 3:0 ни адолатли деб ҳисобламади