date

Гвардиола Реал билан ўйин олдидан тақвимдан норози

Гвардиола Реал билан ўйин олдидан тақвимдан норози

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоасининг ўйинлар тақвими бўйича яна эътироз билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шанба куни "шаҳарликлар" "Лидс"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, чоршанба куни эса "Ноттингем Форест"га қарши баҳс ўтказади. Кейинроқ, 7 март куни Гвардиола жамоаси Англия Кубогида "Ньюкасл" билан майдонга тушади, орадан тўрт кун ўтиб эса Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг илк учрашувида Мадридда "Реал"га қарши сафар ўйинини ўтказади.

"Англия Кубогидаги "Ньюкасл"га қарши сафар баҳсимизни 15:00 ўрнига 22:00 га (Тошкент вақти билан) қўйганингиз учун катта раҳмат. Энди Мадридга учишдан олдин тикланиш учун вақтимиз янада қисқаради. Жуда катта миннатдорчилик!" — дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради The Touchline.

"Манчестер Сити" ва "Реал" ўртасидаги жавоб учрашуви 17 мартга белгиланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гвардиола Реал билан ўйин олдидан тақвимдан норози