date

Гласнер «Олд Траффорд»даги учрашувни интиқлик билан кутмоқда

Гласнер «Олд Траффорд»даги учрашувни интиқлик билан кутмоқда

«Кристал Пелас» бош мураббийи Оливер Гласнер Англия чемпионатининг 28-турида «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида қатнашди. Учрашув 1 март куни 19:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бундан аввал «бургутлар» Босниянинг «Зриньски» жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, Конференциялар лигасининг кейинги босқичига йўл олди. Бу натижа «Кристал Пелас» учун кетма-кет иккинчи ўйин бўлиб, жамоа дарвозаси дахлсиз қолди.

Гласнер «Олд Траффорд»даги баҳсни алоҳида ҳаяжон билан кутаётганини таъкидлади. У ўша стадионда 2:0 ҳисобидаги ғалабани яхши хотира сифатида эслади ва Лакруа қисқа муддатда кетма-кет икки ўйинда майдонга тушишга тайёрми, деган саволга аниқ жавоб бера олмаслигини, бироқ унинг сўнгги учрашувдаги голи руҳий жиҳатдан ёрдам беришига умид қилишини айтди.

Мутахассиснинг фикрича, навбатдаги тўқнашув аввалгисидан фарқ қилади. У рақибнинг ҳозирги ҳолатини юқори баҳолаб, жамоа Майкл Каррик қўл остида сўнгги 6 ўйиннинг 5 тасида ғалаба қозонганини эслатди ҳамда «Манчестер Юнайтед»да мувозанат ва жамоавий руҳ юқори эканини қайд этди.

Ҳозирда «Кристал Пелас» 35 очко билан 13-ўринда бормоқда. «Манчестер Юнайтед» эса 48 очко билан 4-поғонани эгаллаб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гласнер «Олд Траффорд»даги учрашувни интиқлик билан кутмоқда