date

Ндика «Рома»нинг дурангидан норози, аммо тўртинчи ўрин сақланди

Ндика «Рома»нинг дурангидан норози, аммо тўртинчи ўрин сақланди

Италия А Сериясининг 27-туридаги марказий баҳсда «Рома» ва «Ювентус» томошабоп ўйин кўрсатиб, 3:3 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. Учрашувда римликлар сафида гол муаллифларидан бири бўлган Эван Ндика ўйиндан кейин фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ҳимоячи «Рома» 3:1 ҳисобида олдинда бориб, ғалабани қўлдан чиқарганидан ранжиганини яширмади. Унинг сўзларига кўра, қўшиб берилган дақиқаларда «Ювентус» мағлубиятдан қутулиб қолгани аламли бўлса-да, жамоа майдонда муносиб ўйин кўрсатган.

Ндика натижа умумий меҳнатни инкор эта олмаслигини таъкидлаб, энг муҳими, «Рома» тур якуниларига кўра А Серия жадвалида тўртинчи ўринни сақлаб қолганини қўшиб ўтди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ндика «Рома»нинг дурангидан норози, аммо тўртинчи ўрин сақланди