date

Консейсау Роналду қайд этган натижани такрорлади

Консейсау Роналду қайд этган натижани такрорлади

"Ювентус" вингери Франсишку Консейсау А Сериясида "Рома"га қарши учрашувда (3:3) гол уриб, жамоасини ҳисобда тенглаштирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

23 ёшли футболчи 47-дақиқада аниқ зарба билан 1:1 ни қайд этди. Кейин римликлар 3:1 ҳисобида олдинга чиқиб олди, бироқ меҳмонлар Жереми Бога ва Федерико Гатти урган голлар эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди.

Opta маълумотига таяниб хабар берилишича, Консейсау А Сериясининг битта мавсумида "Рома"га қарши ҳар икки ўйинда ҳам гол урган атиги иккинчи португалиялик бўлди. Бунгача бундай натижани "Ювентус" сафида 2018–2021 йилларда ўйнаган Криштиану Роналду қайд этган.

Жорий мавсумда Консейсаунинг Италия чемпионатидаги голлари сони учта бўлиб, шундан иккитаси айнан "Рома" дарвозасига киритилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Консейсау Роналду қайд этган натижани такрорлади