date

«Тоттенҳэм» Арчи Грейни «Реал»га сотишни истамаётгани

«Тоттенҳэм» Арчи Грейни «Реал»га сотишни истамаётгани

Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби ярим ҳимоячиси Арчи Грейни Мадриднинг «Реал»ига ва бошқа жамоаларга қўйиб юбориш ниятида эмас. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, «Тоттенҳэм» Грейни нафақат келажак учун, балки ҳозирнинг ўзида ҳам жамоа учун муҳим футболчи деб билади. Клуб уни сотишни режалаштирмаяпти ва футболчини таркибда сақлаб қолиш бўйича аллақачон чоралар кўрмоқда. 19 ёшли хавбекни «Реал» ва «Бавария» кузатиб бораётгани қайд этилди.

«Шпорлар» 2024 йил ёзида Грейни «Лидс»дан 40 миллион еврoдан ортиқ сумма эвазига сотиб олган. Футболчи клуб билан олти йиллик шартнома имзолаган.

Жорий мавсумда Арчи Грей барча мусобақаларда 27 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатма муаллифи бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Тоттенҳэм» Арчи Грейни «Реал»га сотишни истамаётгани