date

Эдуард Мор «Рома» ва «Ювентус» дурангини баҳолади

Эдуард Мор «Рома» ва «Ювентус» дурангини баҳолади

Москванинг «Спартак» клубида тўп сурган собиқ ҳимоячи, ҳозирда футбол эксперти сифатида фаолият юритаётган Эдуард Мор А Сериянинг 27-турида «Рома» ва Турин «Ювентус» ўртасидаги сермаҳсул учрашув ҳақида фикр билдирди. Беллашув 3:3 ҳисобида якунланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассиснинг айтишича, ҳисоб 1:3 бўлиб турган пайтда у «Ювентус» бу ўйинни қутқара олмайди, деб ўйлаган. Шунга қарамай, туринликлар якуний дақиқаларда яна бир бор иродасини кўрсатиб, камбекка эришди. «Спаллетти жамоаси характер намоён этди. Жуда зўр ўйин», — деди Мор «Match TV» эфирида.

Ушбу натижадан сўнг «Рома» 51 очко билан Италия чемпионати жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда. Лусиано Спаллетти бошчилигидаги жамоа эса 47 очко жамғарган ҳолда олтинчи поғонани эгаллаб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Эдуард Мор «Рома» ва «Ювентус» дурангини баҳолади