date

"Галатасарой" ўз майдонида "Ливерпул"ни қандай мағлуб этди? (видео)

"Галатасарой" ўз майдонида "Ливерпул"ни қандай мағлуб этди? (видео)

Европа Чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичи доирасида Истанбулда қизиқарли тўқнашув бўлиб ўтди. «Галатасарой» ўз майдонида Англиянинг нуфузли клуби «Ливерпуль»ни қабул қилди. Мухлислар билан тўла стадионда кечган баҳс мезбонларнинг минимал ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.

Учрашувнинг бошидаёқ ташаббусни қўлга олган турк клуби тезкор голга муваффақ бўлди. Ўйиннинг 7 дақиқасида Лемина рақиб дарвозасини аниқ нишонга олиб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

ЕЧЛ. 1/8 финал
Галатасарой — Ливерпул 1:0
Гол: Лемина 7.

Ушбу қарама-қаршиликнинг жавоб учрашуви 19 март куни Англияда бўлиб ўтади. «Ливерпуль» ўз уйида мухлислари кўмагида вазиятни ўнглашга уриниб кўради, «Галатасарой» эса ушбу кичик устунликни сақлаб қолиш ва чорак финал йўлланмасини қўлга киритиш учун ҳаракат қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » "Галатасарой" ўз майдонида "Ливерпул"ни қандай мағлуб этди? (видео)